
"Барселона" Рэшфорд ва Диас ўртасида танлов қилди
"Барселона" спорт директори Деку ва жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Нико Уильямс трансфери амалга ошмагач, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ва "Ливерпуль" футболчиси Луис Диас ўртасида танлов қилишди. AS нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар колумбиялик вингер номзодига тўхталишган.
Манбага кўра, манчестерликлар Маркусни сотишга тайёр. Бироқ, "кўк-анорранглилар" 27 ёшли футболчига қизиқишмаяпти. "Барселона" раҳбарлари Диасни танлашига сабаб, уни жамоа учун меҳнат қила оладиган ва етакчилик қобилиятига эга бўлган универсал футболчи деб ҳисоблашлари бўлган.
Таъкидланишича, Рэшфорд ўз агенти орқали Каталония клубига унинг таркибига қўшилиш истагини билдирган.
Фикрлар