"Барселона" Рэшфордни сотиб олмоқчи, аммо...
"Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорднинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда каталонияликлар 21 ёшли инглиз футболчисини жамоанинг 32 ёшли уругвайлик форварди Луис Суарес ўрнига муносиб номзодлардан бири сифатида қарашмоқда. Бироқ, Рэшфорднинг яқиндагина “қизил иблислар” билан 2023 йилга қадар шартномани узайтиргани “Барса”нинг режаларини амалга ошириш йўлида жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.
Бундан ташқари Рэшфорд ўз интервьюларидан бирида ўзини инглиз футболининг мухлиси деб айтган. Шу боис унинг Испания чемпионатига ўтиш эҳтимоллари бироз пастроқ.
Фикрлар