«Барселона» рўйхатида 2–3 ҳужумчи бор, улардан бири «Интер» форварди Лаутаро

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг «X» ижтимоий тармоғида хабар беришича, аргентиналик футболчи ҳужумчи позицияси учун «Барселона»нинг қисқа рўйхатига киритилган.

Манбага кўра, 28 ёшли форвард номзоди каталонияликлар штабида муҳокама қилинган ва атрофлича ўрганилган. Битим ёпиқ трансфер ойнаси тугагунига қадар, яъни 1 сентябргача амалга ошиши мумкин. Хабарларда таъкидланишича, «Барселона»нинг марказий ҳужумчи («тўққизинчи рақам») позицияси бўйича шорт-рўйхатида жами икки-уч нафар футболчи бор.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, агар «Барселона» «Атлетико» билан ҳужумчи Хулиан Альварес трансфери бўйича келишувга эриша олмаса, Лаутаро Мартинес асосий ўрнини босувчи вариант сифатида кўрилган. ОАВ маълумотларига кўра, «Интер» ўз етакчи ҳужумчисини тахминан 120 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!