"Барселона" Роке трансферидан қанча ишлаб олишни мақсад қилган?

Ёзги трансферлар ойнасида Витор Роке "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Унга "Ал-Ҳилол"дан жиддий таклиф бўлаётгани борасида миш-мишлар тарқалмоқда. 

"Sport" нашри хабар беришича, каталонияликлар ҳужумчини сотишга қарор қилса, бу трансфердан 30 миллион евро ишлаб олишни масад қилган. Аммо ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ. 

Рокени "Барселона" ўтган йили ёзда 40 миллион евро эвазига сотиб олганди. Қишда клуб таркибига келиб қўшилган футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлди ва бундан бразилиялик норзи эди. 

Эслатиб ўтамиз, Витор жамоаси сафида якунига етган мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!