"Барселона" Ромерони Бастонига муқобил вариант сифатида кўрмоқда
"Барселона" янги марказий ҳимоячи қидирувини давом эттирмоқда.
Каталония клубининг асосий трансфер мақсади ҳамон Миланнинг "Интер" жамоаси аъзоси Алессандро Бастони бўлиб турибди. Бироқ уни қўлга киритиш юқори нарх сабаб осон кечмаслиги айтилмоқда.
"Diario Sport" маълумотига кўра, "кўк-анорранглилар" италиялик ҳимоячи бўйича музокаралар омадсиз тугаса, захира режага ҳам эга. Манба Кристиан Ромерони муқобил вариант сифатида кўрсатмоқда.
"Тоттенxэм" сардори бир неча бор Ла Лигада тўп суриш истагини яширмаган. Шунингдек, агар "шпорлар" Премьер-лигани тарк этса, 28 ёшли аргентиналик ҳимоячи арзонроқ нархда сотилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали Ромеронинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар