"Барселона" россиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда (ми?)

"Барселона" матбуот хизмати Москванинг "Динамо" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арсен Захарянга қизиқиш билдирилгани ҳақидаги маълумотларга жавоб қайтарди.

Душанба куни “Sport.es” нашрининг хабар беришича, Каталония клуби россиялик футболчини москваликлар билан шартномаси тугаганидан кейин 2024 йилда сотиб олмоқчи.

“Биз эҳтимолий трансферлар ҳақидаги миш-мишларни муҳокама қилмаймиз. Биз фақат расмий маълумотлар ҳақида гапиришга тайёрмиз”, дейди “кўк-анооранглилар” матбуот хизмати ходими “Sport24” журналистига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!