"Барселона" сафарда "Сельта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

Испания Ла Лигаси 4-турининг сўнгги учрашуви Вигода “Сельта” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасида кечди.

Ушбу беллашув 0:3 ҳисобида каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар ғалабасининг йирик кўриниш олишига майдон эгалари аъзоси Лукас Оласанинг киритган автоголи сабаб бўлди. Қолган иккита голни эса Ансу Фати (11') ҳамда Серхи Роберто (90') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!