"Барселона" собиқ футболчиси Ривалдо ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши учрашувдан кейин "кўк-анорранглилар" юлдузи Лионель Мессининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Барселона" сафида камбэкка ишонадиган футболчилар йўқ. Мавжуд куч балансини эса ўзгартириш мумкин эмас. Ушбу баҳс Мессининг "Барселона" либосида ЕЧЛда ўтказган "Камп Ноу"даги сўнгги учрашуви бўлиши мумкин.

Клуб унга соврин учун курашишда умид боғлай олмайди. Мессининг келажаги ПСЖда. Айниқса, уларнинг "Камп Ноу"даги сўнгги ўйинидан кейин. Парижликлар унга Европа тахтига чиқиш имкониятини бериши мумкин",-деди бразилиялик собиқ футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)