"Барселона" Салоҳдан воз кечди
Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Айтиш лозимки, унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Журналист Хави Мигелнинг ёзишича, 29 ёшли футболчига ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган “Барселона” қизиқиш билдираётган эди. Бироқ, Каталония клуби раҳбарияти ҳозирги кунга келиб Салоҳ билан шартнома имзолаш режасидан бутунлай воз кечган.
Қайд этилишича, “Барса” бу борада Холанд ва Левандовски вариантларини жиддий кўриб чиқмоқда.
Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 28 та гол урди.
Фикрлар