"Барселона" Саудия шаҳзодасининг пулларини шилмоқчи

"Барселона" клуби ўзининг бразилиялик вингери Филиппе Коутиньони "Ньюкасл"га сотишга тайёр, фақат қимматроққа.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” аввалроқ Коутиньони 75 миллион еврога сотишга тайёр эканликларини маълум қилишган эди. Аммо, улар Коутиньони “қарғалар”га 100 миллион еврога сотишмоқчи. Коутиньони шахсан "Ньюкасл"нинг бўлажак бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Айтиш лозимки, тез орада "Ньюкасл"ни Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси сотиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!