“Барселона”: Сен бўлмасанг бошқаси!

“Барселона” португалиялик ҳимоячини Нелсон Семеду билан янги шатнома бўйича келишувга эриша олмади. Каталонияликлар футболчини кўндиришга ортиқча вақт ва куч сарфламасдан, ўрнига бошқа ижрочини таклиф қиладиган бўлди.

Уларнинг назари Италия чемпионатида Роналду билан бирга ўйнаётган Маттиа Де Шильога тушди. “Ювентус”нинг 27 ёшли ҳимоячиси бу йил А серияда саккиз марта майдонга тушди ва Чемпионлар лигасида икки учрашув ўтказди.

Де Шильо “Ювентус”га уч йил муқаддам “Милан”дан кўчиб ўтган эди. “Барселона”  италиялик ҳимоячини 10 миллион еврога трансфер қилишни режалаштирмоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)