"Барселона" "Сити" футболчисини сотиб олиш фикридан қайтди

  • 16 января, 2021, 15:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" қишки трансферлар даврида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсияни олмайдиган бўлди.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, "кўк-анор ранглилар" клуб президентлиги сайлови муддати ўзгаргани сабаб, Гарсиянинг трансферидан воз кечган. Боиси, президентликка номзодларнинг барчаси ҳам 20 ёшли испаниялик футболчини сотиб олиш истагида эмас.

Айтиш лозимки, Гарсиянинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли, у “Барса”га эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Эрик Гарсия жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 7 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию