"Барселона" скаутлари Марокаш ва Бразилия ўйинига ташриф буюради

Каталониянинг "Барселона" жамоаси Марокаш ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйинга ўз скаутларини юборади.

Испаниянинг "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячи Софьян Амрабатнинг ўйинини таҳлил қилади. Амбарат жаҳон чемпионатидп Марокашнинг  ярим финалга чиқишига ёрдам бергани Каталония жамоасини ҳайратда қолдирган.

"Барселона" скаутлари Амрабатдан ташқари, келаси ёз учун жамоанинг асосий мақсадларидан бири бўлган Бразилиянинг ёш ҳужумчиси Витор Рокени ҳам кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Амрабат "Фиорентина"да, Роке эса уйда "Атлетико Паранаенсе"да ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!