"Барселона" собиқ бош мураббийи "Реал Мадрид"ни бошқариши мумкин
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Реал Мадрид"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда "Speedline" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, испаниялик мутахассис Мадрид клубини бошқаришни хоҳламоқда. Агар "қироллик клуби" ёзда унга таклиф жўнатадиган бўлса, Энрике уни қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Луиснинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис 2014 йилдан 2017 йилгача "Барселона" бош мураббийи бўлиб фаолият юритган.



Фикрлар