"Барселона" собиқ спорт ишлари бўйича директори Арьедо Брайда Лионель Мессининг каталонияликлар таркибини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Роналду ва Месси биргаликда бир жамоа сафида тўп суришлари мумкин.

Лео тажрибали футболчи. У Испанияда 13 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг клубдан кетиши қийин, аммо имконсиз ишнинг ўзи йўқ", - дейди Брайда.

Жорий мавсумда Месси "Барселона" сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб 14 та гол муаллифи бўлди.