"Барселона" собиқ футболчиси "Алавес" бош мураббийига айланди

“Барселона” ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Абелардо Фернандес “Алавес”нинг янги устозига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бундан 3 кун олдин эса жамоа бош мураббийи Жанни Де Бьязи истеъфога чиқарилган эди.

Унинг қўл остида “Алавес” 8 баҳсда иштирок этди ва шуларнинг 6 тасида имкониятни бой берди.

Мавсумни эса жамоа Луис Субелди қўл остида бошлаган эди. Бироқ клуб кетма-кет 4 ўйинда мағлубиятга учрагач, у ҳам истеъфога чиқарилган эди.

Фернандес эса “Алавес”ни мавсум сўнггига қадар бошқарадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!