"Барселона" собиқ футболчиси: "Хави билан ишлаш жуда тушунарсиз ҳолат эди"
Сержиньо Дест "Барселона"да Хави билан бўлган муносабатлари ҳақида гапирди.
- Сизда бу борада афсус борми?
- Мен бундан афсусдаман демаган бўлардим. Чунки якунда содир бўлган барчаси менга боғлиқ эмас эди. Тўғри, Хави қўл остида менга етарлича имкониятлар бўлмади. Ўзимни қандай ўйнашим мумкинлигини фақат ўйлай олдим ҳолос. Мисоли, чегаралангандек ҳис қилдим. Ҳужумга доимий қўшилмоқчи бўлар эдим. Чунки бу менинг энг кучли томоним. Лекин у мендан юқорига асло кўтарилмаслигимни сўрайверарди.
- Хави билан муносабатларда нималар содир бўлди?
- У менга нисбатан тўғри иш қилмади. Биз у билан бир нечта суҳбатлар ўтказдик. Ёзда мавсум тугаши билан у менга : "Мен сенга тўлиқ ишонаман. Матбуотни умуман ўқима", деди. Атиги бир неча кунлардан кейин эса, дарҳол: "Сиз кетишинг керак", деди. Мен очиғи жуда ҳам хайрон қолган эдим.
Фикрлар