“Барселона” собиқ футболчисини сотган нархидан қимматга олмоқчи

"Селта" ҳимоячиси Оскар Мингеза собиқ жамоаси “Барселона”га қайтиши мумкин. 

Мингеза “кўк-анорранглилар” сафида 2 мавсум ўтказган. У “Барса” либосида Чемпионлар лигасида дебют қилган. 25 ёшли ҳимоячи 2022 йилда клуб Хавини бош мураббий этиб эълон қилгандан сўнг, 3 миллион евро эвазига “Селта” футболчисига айланган эди.

“Мундо Депортиво” хабар беришича, ҳозирда “Барса” ҳимоя чизиғини кучайтириш учун ўз тарбияланувчисини қайтиб сотиб олмоқчи. Оскарнинг трансфери католонияликларга 10 миллион еврога тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!