"Барселона" собиқ спорт директори: Биз Коутиньони Иньестага ўринбосар бўлади деб ўйлагандик
“Барселона” клубининг собиқ спорт директори Роберто Фернандес “кўк-анор ранглилар” сотмоқчи бўлиб юрган Филиппе Коутиньо борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳеч ким унинг қобилиятига шубҳа қилмайди, аммо у ҳужумда юқори даражадаги ўйин кўрсатадиган футболчи эмас. Биз уни ҳужумчи сифатида сотиб олмагандик. Биз Коутиньони Иньестага ўринбосар бўлади деб ўйлагандик.
Унинг трансферига шубҳа қилмайман, у ярим ҳимояда ўйнаши мумкин. У тўпни сақлаб туришни, ўйинни назорат қилишни ва прессингдан чиқиб кетишни билади. У ажойиб футболчи”, - дейди Фернандес.
Фикрлар