
"Барселона" сўнгги 7 мавсумдаги энг узоқ мағлубиятсиз сериясини ўтказмоқда
Каталониянинг машҳур клуби 2025 йилда ҳалигача бирор марта мағлубиятга учрамаган. Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барса" бу йил 20 та ўйинда ғалаба қозонди ва 4 марта дуранг қайд этди.
Сўнгги бор "Барселона" шунчалик узоқ мағлубиятсиз серияни 2017/18 мавсумида қайд этган эди. Ўшанда Эрнесто Вальверде бошқарувидаги жамоа 23 марта ғалаба қозонган ва 6 марта дуранг ўйнаган эди.
"Кўк-анорранглилар"нинг сўнгги ўйини ва ЕЧЛдаги муҳим беллашув
Кеча каталонликлар Ла Лиганинг 31-турида "Леганес"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бу натижа жамоанинг мағлубиятсиз сериясини янада узайтирди.
15 апрель куни эса "Барселона" Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши майдонга тушади.
Фикрлар