"Барселона" сўнгги бор қачон майдонни голсиз тарк этганини биласизми?
“Барселона” УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал дастлабки баҳси доирасида ўз майдонида “Галатасарой” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.
Шу тариқа Хави бошқарувидаги жамоа кетма-кет 17 та ўйиндан буён илк бор майдонни голсиз тарк этди. “Кўк-анорранглилар” сўнгги марта 2021 йилнинг 8 декабрь куни гол ура олишмаган эди.
“Барселона” ўшанда Чемппионлар лигаси доирасида “Бавария”га 0:3 ҳисобида имконият бой берган. Шундан буён “Барса” рақиблари дарвозасига 36 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг “Галатасарой”га қарши жавоб баҳси 17 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар