
“Барселона” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди
Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин – “Атлетико” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
“Ванда Метрополитано”да кечган баҳснинг 21-дақиқасида Сауль ҳисобни очишга эришди. Бироқ “матрасчилар” қолган дақиқаларда кўпроқ ҳимояга эътибор беришни бошлади ва “жазоланди”.
82-дақиқада Луис Суарес мувозанатни тиклади ва “Барселона” бу мавсумда илк бор очко йўқотди.
Испания Ла лигаси. 8-тур
Атлетико – Барселона 1:1
Голлар: 1:0 – 21 Сауль, 1:1 – 82 Луис Суарес.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Габи, Феррейра Карраско, Коке, Корреа (Гайтан, 59), Гризманн.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Альба, Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 61), Пике, Ракитич, Бускетс, Иньеста (Деулофеу, 61), Андре Гомеш, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Габи (14), Умтити (33), Ракитич (45), Гризманн(90).
Фикрлар