"Барселона" Суарес ўрнига 4 нафар ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби жорий қишки трансферлар даврида янги ҳужумчи сотиб олмоқчи.

Жамоанинг етакчи ҳужумчиси Луис Суарес жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга тушолмаслиги боис “кўк-анор ранглилар” унинг ўрнига муносиб ҳужумчи олиб келишмоқчи.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда “Барса”нинг бу борадаги шорт-листида Лаутаро Мартинес ("Интер"), Карлос Вела ("Лос-Анжелес"), Эдинсон Кавани (ПСЖ) ва Пако Алькасер ("Боруссия" Дортмунд) каби ҳужумчилар номзодлари бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!