“Барселона” судда жавоб беради
“Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Энрике Сетьен клубни судга берди. У Каталония клубидан ишдан ҳайдагани учун компенсация ундиришни мақсад қилган.
Аввалроқ, “Барселона” Сетьен жамоадан кетганидан бир ой ўтганидан кейин унинг истеъфосини расмийлаштиргани хабар қилинган эди. Даъвогар томон адвокатлари клубнинг собиқ президенти Хосеп Мария Бартомеу мураббий билан истеъфо шартларини келишмаганини айтмоқда. Сетьен бу ишни ёпиш учун 4 миллион евро миқдорида компенсация сўраяпти.
Сетьен “Барселона”ни 2020 йилнинг 13 январь куни қабул қилиб олган эди. Бироқ, натижалар пасайиб кетгани боис 17 августда ишдан олинди.
Фикрлар