"Барселона" супертрансфер ишларини якунламоқда
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Барселона" билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишувга эришди.
Инсайдер Николо Шира маълумотига кўра, кейинги ҳафтада "Интер" ва "Барселона" мутасаддилари футболчи учун тўланадиган товон пули масаласини ҳал қилиб олишлари керак бўлади.
Таъкидланишича, "Барса" "нерадзуррилар"га турли кўринишдаги таклифлар ҳозирламоқда. Олдинроқ, томонлар 60 миллион, шунингдек Артуро Видаль ва Нелсон Семедуни бериш бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди.
Фикрлар