"Барселона" тажрибали футболчи билан шартнома имзоламоқчи
"Барселона" Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳимоячиси Иньиго Мартинесга қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби ёзда "кўк-анорранглилар" сафини тарк этиши мумкин бўлган Клеман Ленгле ва Самуэль Умтити ўрнига арзонроқ марказий ҳимоячи сотиб олишни истамоқда.
Мартинеснинг Бильбао клуби билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади. Мавсум тугагандан сўнг "Атлетик" футболчини трансферга қўйиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Мартинес жорий мавсумда Ла Лига доирасидаги 26 ўйинда майдонга тушиб, 3 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Фикрлар