“Барселона” тажрибали ўйинчига рухсат бериб юборди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу жамоанинг АҚШдаги ўқув-машғулот йиғинларини тарк этиб, бошқа жамоага ўтишга рухсат олди.
Ромеу аслида “Барса” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ асосий таркибга кира олмагани учун 2011 йилдан бошлаб, “Челси”, “Ваоенсия”, “Штутгарт”, “Саутгемптон”да ўйнаган.
Марказий ярим ҳимоячи 2022 йили ватанига қайтиб, “Жирона” аъзосига айланганди. 12 йилдан кейин қадрдон клубига қайтарилган Ромеу ўтган мавсум 37 та учрашувда иштирок этди.
32 ёшли тажрибали ўйинчининг клуб билан ҳали икки йиллик шартномаси бўлишига қарамай, у Каталонияни тарк этишга қарор қилди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Ромеу фаолиятини ўзининг собиқ жамоаси “Жирона”да давом эттирадиган бўляпти.
Фикрлар