"Барселона" тарбияланувчиси жамоасини ўзгартирмоқчи

Загребнинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо бошқа жамоага ўтмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли Ольмо “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу боис каталонияликлар уни яна ортга қайтариб олмоқчи. Шунингдек, унга “Ливерпул”дан ҳам қизқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Ольмо жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!