"Барселона" тарихда илк бор "Альмерия"га мағлуб бўлди

"Барселона" Ла Лиганинг 23-турида "Альмерия" меҳмони бўлди. Ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритди.

Ягона гол муаллифи Эль-Билоль Туре. Ҳужумчи 24-дақиқада Суарез узатган тўпни дарвозага жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Хави шогирдлари мағлуб бўлди ва бу "Альмерия" учун ўз тарихидаги "Барса" устидан қозонилган биринчи ғалаба ҳисобланади. Аммо каталонияликлар турнир етакчилигини қўлдан бой бермади. Клуб ва "Реал" ўртасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!