"Барселона" текинга супер футболчи олади

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "3Cat" нашри хабар берди.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 28 ёшли футболчини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи. 2023/24 йилги мавсум якунида франциялик футболчининг “Ювентус” билан шартномаси ўз ниҳоясига етади.

Жорий мавсумда Рабьо барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 20та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли "Transfermarkt" порталига кўра, Рабьонинг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!