“Барселона” тер Штеген ўрнига ёш дарвозабон олмоқчи
“Лилль” клуби дарвозабони Люка Шевалье фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Sport.es хабар беришича, 22-ёшли французга “Барселона” қизиқиш билдирмоқда. Манба маълум қилишича, Шевалье тер Штеген ўрнига яхши вариант сифатида кўрилмоқда. “Лилль” ўз футболчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Люканинг француз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Жорий мавсум голкипер 16 та учрашувдан 7 тасини қуруқ ўтказган.
Фикрлар