Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби “Аякс” ярим ҳимоячиси Френк де Йонгни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра “кўк-анор ранглилар” вакиллари янги ҳафтада 21 ёшли голландиялик футболчининг агенти билан учрашади ва ушбу трансфер масаласини муҳокама қилади. Хабарларга қараганда де Йонгнинг “Камп Ноу”га кўчиб ўтиши “Барселона”га таҳминан 30–35 миллион еврога тушиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, каталонияликлар ушбу футболчини аслида 2019 йилда сотиб олишни режалаштиришган эди. Бироқ, де Йонгга бошқа кўплаб жамоалардан бўлаётган қизиқиш сабаб улар футболчини тезроқ қўлга киритишмоқчи.