"Барселона" топ-3 чемпионатлар орасида энг яхши ҳимоя чизиғига эга

“Барселона” халқаро танаффус вақтига қадар Европанинг топ-5 лигалари ичида энг яхши ҳимоя чизиғига эга дея эътироф этилмоқда.

Сабаби, Испания Ла Лигасининг олти учрашувида Хави Эрнандес шогирдлари ўз дарвозаларидан фақат битта гол ўтказиб юборишди. "Реал Сосьедад" билан учрашувда Александр Исак Марк-Андре тер Штеген дарвозасига гол урди. Эслатиб ўтамиз, фақат ички чемпионатлар доирасидаги ўйинлар ҳисобга олинмоқда

Қизиғи, иккинчи поғонани ҳам Испания олий дивизиони жамоаси, яъни "Вильярреал" банд этган - 2 гол. Кучли учликка А сериянинг янги мавсуми етакчиларидан бири – “Аталанта” якун ясаган. Жан Пьеро Гасперини шогирдлари чемпионатнинг етти учрашувида атиги учта гол ўтказиб юборишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!