"Барселона" умидли футболчисининг қачон сафга қайтиши маълум
"Барселона" футболчиси Ансу Фатининг қачон жароҳатдан тикланиши аниқ бўлди. У апрель ойи ўрталарида яна майдонга тушиши мумкин.
19 ёшли футболчи 2 ой атрофида жароҳатдан тузалиш билан банд бўлди. Ниҳоят, у яна кўк-анорранг либосда тўп тепиши мумкин.
"Marca" нашрининг хабар беришича, испаниялик иқтидор эгаси "Айнтрахт"га қарши Европа лигаси учрашувида жамоасига ёрдам бера олади. Агар у бу баҳсни ҳам ўтказиб юборса, ЕЛдан 3 кун кейин "Кадис"га қарши Ла Лига ўйинида майдонда ҳаракатланишига рухсат берилади.
Айни вақтда клуб Фатининг тўлиқ соғайишини истамоқда.
Фикрлар