“Барселона” Умтити билан шартномани узайтирмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячи Самуэль Умтити билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, клуб франциялик футболчининг вакиллари билан янги шартнома борасида музокараларга киришган.

“Барселона” янги шартнома орқали унинг трансфер суммасини оширмоқчи. Ҳозирда унинг шартномасида кўрсатилган товон пули 60 млн еврони ташкил этади.

Минбар

Барча блоглар