"Барселона" Умтитининг нархини эълон қилди

Каталониянинг "Барселона" клуби марказий ҳимоячиси Самюэль Умтити қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Metro нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 26 ёшли франциялик футболчини 23,5 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Унга эса АПЛнинг 3 та гранди - "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жиддий қизиқмоқда.

Маълумот учун, Умтити жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!