"Барселона" уни сотиб юбормоқчи

"Барселона" клуби мавсумлар оралиғида ўзининг чап қанот ҳимоячиси Хуниор Фирпони сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” 23 ёшли испаниялик футболчининг трансферини 20 млн еврога баҳолашмоқда. Унга эса “Рома”дан қизиқишлар мавжуд. “Барса” уни Лаутаро Мартинес трансферининг бир қисми сифатида “Интер”га бериб юбориши ҳам мумкин.

“Барселона” Фирпони ўтган ёз “Бетис”дан 18 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!