"Барселона" устози: Суареснинг йўқлиги бу катта муаммо, чунки...

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен жамоанинг жароҳат олиб 4 ойга сафдан чиққан ҳужумчиси Луис Суарес ҳақида гапириб ўтди.

“Суареснинг йўқлиги бу катта муаммо, чунки у дунёдаги энг зўр ҳужумчилардан бири. Унинг йўқлигига мослашиш биз учун қийин бўлади. Аммо, биз ушбу камчиликни максимал даражада сездирмасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Кике.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!