“Барселона” ва “Атлетико” Коста учун курашга қўшилди
Ads

Айни дамда Лондоннинг “Челси” клубида фаолият олиб бораётган Диего Коста фаолиятини Испания примеросида давом эттириши мумкин. The Independent нашрининг ёзишича асли бразилиялик бўлган форвардга “Барселона” ва “Атлетико” жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Айтиш керакки бу трансфер катта эхтимол билан ёзда амалга оширилиши мумкин. Боиси “аристократлар” Костани ҳеч бўлмаганда мавсум сўнггига қадар ўз сафида олиб қолишни режалатиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа бош мураббийи Антонио Конте ва Диего Косталар ўртасида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.