"Барселона" ва "Реал" Чемпионлар лигасида, "Атлетико" эса Европа лигасида ўйнайдими?

Испания қироллик футбол федерацияси УЕФАга Ла Лигада мавсум муддатидан аввал якунланган тақдирда, қайси жамоалар еврокубокларда иштирок этиши борасида ўз таклифини юборади.

Унга кўра, "Барселона", "Реал", "Севилья" ва "Реал Сосьедад" Чемпионлар лигасида, "Атлетико", "Хетафе" ва "Атлетик"/"Валенсия" клублари эса Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Аммо, бундай вазиятда “Барселона” чемпион деб эълон қилинадими ёки йўқ, бу ҳозирча маълум эмас.

27 турдан сўнг Ла Лигада мусобақа жадвали қуйидагича кўринишда:

олга

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!