"Барселона" ва "Реал Мадрид" мураббийлари ўртасида кичик тортишув бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ва "Реал Мадрид" мураббийлари ўзаро кичик сўз ўйини қилишди. Гап шундаки, каталонияликлар устози Ҳанси Флик Испания Кубоги доирасида "Атлетико"га  қарши ўйин олдидан журналистларнинг саволига жавоб берди.

Ундан ярим финалга қадар бирорта Ла Лига клубига қарши ўйнамагани ва ишига етарлича баҳо берилмаётгани ҳақида сўрашди.

"Бунинг жавобини "Реал Мадрид"дан сўранг", — деди Флик.

Бироқ "кўк-анорранглилар" "матрасчилар"га қарши учрашувда йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шунингдек, "Реал" бош мураббийи Алваро Арбелоа "Барселона"нинг қониқарсиз натижасига қуйидагича изоҳ берди:

Кечаги "Барселона" ва "Атлетико" ўйинини кўрдингизми? У ҳақда қандай фикрдасиз?

"Айтадиган гапим йўқ. Буни Фликдан сўранг".

Шу тариқа, мутахассислар ўртасидаги кичик баҳс шу тарзда якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!