“Барселона” ва Хави бир-бирлари учун яратилган. Ким бундай фикрда?

"Барселона" клуби собиқ футболчиси ва тарбияланувчиси ҳисобланган Боян Кркич "Ал-Садд"ни бошқараётган Хави албатта “кўк-анор ранглилар”га бош мураббий бўлиб қайтишини айтди.

“Хави эртами-кечми яна “Барселона” сафига қўшилиши керак бўлган одам. Жамоага яна тарбияланувчиларнинг қайтиши менга ёқади. У бу жамоани ичидан билади. “Барселона” ва Хави бир-бирлари учун яратилган. Мен бунга ишонаман”, - дейди Кркич.

40 ёшли Хави “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1998-2015 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!