
"Барселона" ва "Ювентус" футболчи алмаштирмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби Туриннинг "Ювентус"и билан футболчиларини алмаштиришлари мумкин.
Каталон клуби ёшларининг 19 ёшли сардори Алехандро Маркес туринликлар таркибини тўлдиришга яқин турибди. Унинг ўрнига "Барселона" хавбек Матеус Перейрани қўлга киритади.
Айни вақтда 21 ёшли Перейра Франция биринчилигида "Дижон" сафида ижарада тўп сурмоқда.
Comments