"Барселона" ва "Ювентус" ёзда ўзаро футболчи алмаштирмоқчи

  • 24 Apr 17:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Каталониянинг "Барселона" клуби "Ювентус" хавбеки Миралем Пьянични ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” босниялик футболчи эвазига “кекса синьора”га бразилиялик ярим ҳимоячи Артур Рамосни беришга тайёр.

“Юве” ҳам Пьянични “Барса” футболчиси билан алмаштиришга тайёр. Боиси, Миралем сўнгги пайтларда жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри билан келиша олмай қолган.

Айни дамда Пьяничнинг трансфери 52 миллион еврога, Артурники эса 56 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!