"Барселона" ва "Ювентус"нинг собиқ футболчиси Аббос Файзуллаевнинг жамоасига қўшилади
“Барселона” ва “Ювентус” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич фаолиятини Москванинг ЦСКА клубида давом эттиради. Бу ҳақда Sportske нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 34 ёшли босниялик футболчи Россия гранди сафида бир мавсум учун икки миллион евро маош олади. Айтиш жоизки, аввалроқ Пьяничнинг агенти ярим ҳимоячининг РПЛга ўтишини истисно қилмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг сўнгги иш жойи БААнинг “Шаржа” клуби бўлиб, у ушбу жамоада сўнгги икки йил давомида тўп сурди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Пьяничнинг нархи уч миллион еврога тенг. Саккиз турдан сўнг ЦСКА 13 очко билан РПЛ мусобақа жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар