"Барселона" "Валенсия" ҳужумчисига қизиқиб қолди

"Валенсия" форварди Родриго "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sport.es тарқатган хабарга кўра "кўк-анор ранглилар" 28 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Айтиш лозимки, Родригонинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Родриго жорий мавсум “Валенсия” сафида Ла Лигада 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!