"Барселона" "Валенсия" тўпурарини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди
“Валенсия” форварди Родриго Морено катта эҳтимол билан фаолиятини “Барселона”да давом эттирадиган бўлди.
Diario Sport нашрининг ёзишича каталонияликлар 28 ёшли испаниялик футболчини сотиб олишга жудаям яқин туришибди. Родригога “Барса” раҳбарияти ва бош мураббийи Эрнесто Вальверде жудаям маъқул келган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” “Валенсия” сардори Дани Парехони ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Родриго ўтган мавсум “Валенсия” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар