"Барселона" Вальвердени қачон истеъфога чиқариши мумкин?
Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилиш арафасида турибди.
RAC1 нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти 13 январь куни бўладиган директорлар кенгаши йиғилишида унинг жамоадаги келажагини муҳокама қилишади.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" кеча "Атлетико"га (2:3) имкониятни бой бериб Испания Суперкубогидаги юришини тўхтатган эди.
Маълумот учун, Вальверде “Барселона”ни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда. Каталонияликлар унинг бошқарувида жами 4 та соврин қўлга киритишди.
Фикрлар