Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттига яна қизиқиш билдира бошлади.

Испан нашрлари тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 25 ёшли италиялик футболчини яна кузата бошлашган. Агар парижликлар Верратти билан ҳайрлашишга қарор қилишса, “Барселона” уни сотиб олишга тайёр. Бироқ, каталонияликлар бу сафар унинг трансфери учун ёзда таклиф қилган 100 млн еврони бермоқчи эмас.

Маълумот учун, Верратти жорий мавсум Франция чемпионатида жами 19та учрашувда иштирок этган ва 1та голга ассистентлик қилишга эришган.