Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Томас Вермаленнинг келажаги борасида ҳозирча аниқ тўхтамга келмади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 2019 йилда шартномаси якунланадиган бельгиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишга шошилишмаяпти. Агар Вермален мавсумнинг қолган қисмида ўзини кўрсата олсагина “Барселона” у билан келишувни узайтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Томас Вермален “Барселона” сафига 2014 йил келиб қўшилган ва ўтган давр мобайнида 381 кун жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаган.